Ответов: 621
Ответы эксперта. Бухгалтерский учет
Показать ответ

Асосий воситалар қийматини қайта баҳолаш 1 январь ҳолати бўйича асосий фондларни қайта баҳолашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ амалга оширилади (АВда 04.12.2002й. 1192-сон билан рўйхатга олинган).

Асосий фондларни қайта баҳолаш 1 январь ҳолати бўйича (1 февралгача) қайта баҳолашни ўтказиш даврида нархлар даражасидан келиб чиқиб:

  • микрофирма ва кичик корхоналар қаторига кирмайдиган корхона ва ташкилотлар томонидан ҳар йили;
  • микрофирма ва кичик корхоналар томонидан уч йилда бир марта ўтказилади.
Показать ответ

Солиқ тўловчининг харажатлари асосланган ҳамда ҳужжатлар билан тасдиқланган бўлиши лозим (СКнинг 141-моддаси).

Шунинг учун автомашиналарга корхона ҳисобидан харажатларни амалга ошириш (шу жумладан ёқилги билан таъминлан) учун, биринчидан автомашиналар корхонанинг балансида ёки корхона томонидан ижарага олинган бўлиши керак, иккинчидан автомашиналар корхонанинг фаолиятида бевосида фойдаланилиши керак.

Агар корхона балансида ўз автомашиналари бўлмаса корхонанинг фаолиятида ходимларнинг шахсий автомобилларидан фойдаланиш учун корхона ва ходимлар ўртасида автомобилни ижарага олиш ҳақида шартнома тузилган бўлиши керак.

Шундагина автомобилларни ёқилғи билан таъминлаш корхонанинг моддий харажатлари сифатида эътироф этилиши мумкин. Бунда бухгалтерия ҳисоби 4-сон БҲСМ асосида юритилади. Шунингдек, сарфланган ёқилғи бўйича ўз вақтида ҳисобот топшириш, йўл варақларини тўғри юритиш, ёқилғи сарфлаш меъёрларига риоя қилиш масалаларига эътибор қаратиш керак (ВМнинг 05.02.1999й 54-сонли қарорига илова, Президентнинг 29.12.2017й. ПҚ-3454-сон қарорига 25-илова).

Акс ҳолда ходимларнинг шахсий автомобилларини корхона ҳисобидан ёқилғи билан таъминлаш ишлари ходимларнинг моддий наф таризидаги даромадилари сифатида эътироф этилиши ва СКнинг 177-моддасига асосан солиқ оқибатларига олиб келади.

Ходимларнинг шахсий автомобилларидан хизмат мақсадларида фойдаланганлик учун уларнинг харажатлари компенсация таризида белгиланган меъёрларда Тартибга мувофиқ қоплаб берилиши ҳам мумкин (ВМнинг 02.04.1999й. 154-сон қарорига 3-илова). Лекин ходимларга шахсий автомобиллардан хизмат мақсадларида фойдаланганлик учун компенсация тўланган тақдирда ходимларнинг автомобиллари корхона ҳисобидан ёқилғи билан таъминланмайди.

Показать ответ

Совға тариқасида олинган асосий воситалар бошқа йўллар билан олинган асосий воситалар каби, улар олинган пайтда баланс ҳисобига асосий восита сифатида киритилиши лозим (5-сон БҲСМ). Бундай мулкни ҳисобга олишда “Асосий восита” счёти ва “Резерв капитали” счётлари иштирок этади. Текинга олинган мулк билан боғлиқ солиқ оқибатлари ҳам юзага келади.

Совға тариқасида келиб тушган трактор текинга олинган асосий восита ҳисобланади. Текинга олинган асосий восита балансга у келиб тушган пайтда олинади ва ушбу асосий воситанинг ҳисоби 5-сон БҲМС “Асосий воситалар”га мувофиқ юритилади. Яъни сиз тракторни 2015 йилда балансга киритишингиз лозим эди.

Текинга олинган асосий воситаларнинг бошланғич қиймати 5-сон БҲМС “Асосий воситалар”нинг 15-бандига мувофиқ аниқланади.

Текинга олинган асосий воситани ҳисобга олишда қуйидаги ўтказмаларни (проводкаларни) бериш керак:

Операция мазмуни

Проводка

Сумма

Дт

Кт

Асосий восита келиб тушганида (келиб тушган куни)

0820”Асосий воситаларни харид қилиш" (ушбу счётда асосий воситанинг бошланғич қиймати шаклланади)

8530 “Текинга олинган мулк”

 (жорий қиймати)

Асосий восита эксплуатацияга топширилганида

0100 "Асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар"

0820”Асосий воситаларни харид қилиш"

(0820 счётда шаклланган қиймати)

 Агар шу пайтга қадар ушбу трактор балансга киритилмаган бўлса, у ҳолда сиз молиявий ва солиқ ҳисоботларига тузатиш киритишингиз лозим бўлади.

Шуни эслатиб ўтамизки, СКнинг 135-моддаси ёки 355-моддасига асосан (солиқ солиш тизимига қараб), текинга олинган асосий воситалар қиймати солиқ солинадиган базага киритилади.

Текинга олинган мулкни ҳисобга олиш ва у билан боғлиқ солиқ оқибатларини батафсилроқ ўрганиб чиқиш учун қуйидаги манбаларда келтирилган материаллар билан танишиб чиқишингизни тавсия қиламиз.

https://vopros.norma.uz/question/7887

https://vopros.norma.uz/question/3171

https://vopros.norma.uz/question/4346

https://vopros.norma.uz/question/4146

Показать ответ

1.Тугалланмаган қурилиш объекти 0810 “Тугалланмаган қурилиш” счётида ҳисобга олинади ва фойдаланишга топширилгунига қадар шу счётда туради. Мазкур объект бўйича қурилиш ишлари давом этадиган бўлса, қилинган кейинги ҳаражатлар 0810 “Тугалланмаган қурилиш” счётида жамланади (21-сон БҲСМ 2-илова 8-параграф, 5-сон БҲСМ 12-банди).

2.Объект бўйича амортизация ажратмаларини ҳисоблаш ушбу объект асосий воситалар таркибига қабул қилинган ойдан кейинги ойнинг дастлабки санасидан бошланади (5-сон БҲСМ, 5-банд).

3.Асосий фондларни қайта баҳолаш ЎзР Адлия вазирлигида 2002 йил  4 декабрда 1192-сон билан рўйхатга олинган Низомга асосан амалга оширилади. Мазкур Низомга мувофиқ, қайта баҳолаш мақсадида тугалланмаган қурилиш ҳам асосий фондлар таркибига киради. Яъни, тугалланмаган қурилиш бўйича қайта баҳолаш ўтказиш лозим.

Показать ответ

Фойдаланилмаётган асосий воситаларни, қурилиши тугалланмаган объектларни консервация қилиш Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 сентябрдаги 401-сон қарори билан тасдиқланган Низом билан тартибга солинади. Ушбу низомга асосан, фойдаланилмаётган асосий воситаларни консервация қилиш тўғрисидаги қарор мол-мулк эгаси, яъни корхона эгаси томонидан қабул қилиниши мумкин. Албатта бунда белгиланган тартибга риоя қилиш лозим. Батафсил маълумотга эга бўлиш учун ЎзР ВМнинг 16.09.2003 й.даги 401-сон қарорига Илова билан танишиб чиқишни тавсия этамиз.

Показать ответ

Ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ етказилган зарар Меҳнат кодексининг XII бобига асосан иш берувчи томонидан тўлаб берилади. Ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарарни тўлаш  ВМнинг 11.02.2005 йилдаги 60-сон қарори билан тасдиқланган Қоида билан тартибга солинади. Мазкур қоиданинг 8-бандига мувофиқ, белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдори оширилганда соғлиқнинг шикастланиши билан боғлиқ зарар суммаси энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг оширилган суммасига мутаносиб равишда кўпайтирилади. Бу ерда Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи (ЭКИҲ) назарда тутилган. Яъни, Ўзбекистон Республикасида белгиланган ЭКИҲ ошган тақдирда, корхона ходимга тўланадиган зарар суммасини мутаносиб равишда ошириши лозим. Ўзбекистонда белгиланган ЭКИҲ миқдорининг ошишига боғлиқ бўлмаган ҳолда корхоналарда иш ҳақининг ошириши ҳолатлари қонун ҳужжатларида белгиланмаган.

Показать ответ

Саволда товар (пряжа) нима мақсадда ва қандай муддатга олинганлиги, ҚҚС тўловчиси ёки тўловчиси эмаслиги айтилмаган. Агар товар (пряжа) хом ашё сифатида ишлаб чиқаришда фойдаланиш учун қисқа муддатга олинган бўлса ва корхона ҚҚС тўловчиси бўлмаса, қуйидаги проводкалар қилинади.

Хом ашё келиб тушганида омборга кирим қилинади ва қарз суммаси акс эттирилади:

Дт 1000 “Материалларни ҳисобга олувчи счётлар”

Кт 6820 “Қисқа муддатли қарзлар”

Қарз (яъни олинган хом ашё) қайтарилганида хом ашёнинг чиқиб кетиши ва қарзни ёпилиши акс эттирилади:

Дт 9220 “Бошқа активларнинг чиқиб кетиши”

Кт 1000 “Материалларни ҳисобга олувчи счётлар”

Дт 6820 “Қисқа муддатли қарзлар”

Кт 9220 “Бошқа активларнинг чиқиб кетиши”

Ундан ташқари, қарзга олинган товарнинг қиймати билан қайтариб бериш учун олинган товарнинг қиймати орасида фарқ бўлиши мумкин. Яъни, қайтариб бериш учун сотиб олинган товарнинг нархи қарзга олинган товарнинг нархидан арзон ёки қиммат бўлиши мумкин. Шунга қараб яна қўшимча проводкалар акс эттирилади.

Агар қайтариб берилган товар қиймати кўп бўлса (яъни қимматроққа олинган бўлса) корхона зарар кўради:

Дт 9430 “Бошқа операцион харажатлар”

Кт 9220 “Бошқа активларнинг чиқиб кетиши”

Агар қайтариб берилган товар қиймати пастроқ бўлса (яъни арзонроққа олинган бўлса) корхона фойда кўради:

Дт 9220 “Бошқа активларнинг чиқиб кетиши”

Кт 9320 “Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда”

Агар уларнинг қиймати тенг бўлса, зарар ҳам фойда ҳам бўлмайди.

Товар нима мақсадда ва қандай муддатга олинганига қараб тегишинча 2900 “Товарларни ҳисобга олувчи счётлар” ва 7820 “Узоқ муддатли қарзлар” счётлари ҳам қўлланилиши мумкин.

Солиқ солиш оқибатларига келсак, қарзга олинган ва қайтарилган товарлар қийматининг орасида фарқ бўлиши сабабли фойда кўрилган тақдирда, 9320 “Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда” счётида акс эттирилган сумма солиқ солинадиган базага киритилади.

Ундан ташқари, Солиқ кодексининг 135-моддасига мувофиқ, қарз берувчига фоизли даромад тўлаш мажбуриятисиз заём олинаётганда қарз олувчининг даромади заёмни олиш санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Шу аниқланган даромад суммаси қарз олувчининг текинга олинган мулкий ҳуқуқ тарзидаги даромади ҳисобланади ва ундан бюджетга солиқ тўлаш лозим (СКнинг 132, 135, 355-моддаларига қаранг). Бу даромад бухгалтерия ҳисобида акс эттирилмайди, яъни ҳеч қандай проводка берилмайди, лекин фойда солиғи ёки ЯСТ ҳисоб-китобида солиқ солинадиган базага киритилади.

Қўшимча маълумот учун қуйида келтирилган йўналишлар (ссылка) бўйича кириб кўришингиз мумкин:

https://vopros.norma.uz/question/9421

https://vopros.norma.uz/question/7977

https://vopros.norma.uz/question/5302

Показать ответ

Асосий воситаларни (АВ) қайта баҳолаш 5-сон БҲСМ ҳамда "1 январь ҳолати бўйича асосий фондларни ҳар йили қайта баҳолашни ўтказиш тартиби тўғрисида"ги Низомга мувофиқ амалга оширилади (АВ да 04.12.2002 йил 1192-сон билан рўйҳатга олинган).

АВлар қийматини қайта баҳолаш 1 январь ҳолати бўйича (1 февралгача) ўтказилади:

Мазкур ҳолатда 2017 йилнинг ҳисоботида асосий воситалар бошланғич қиймати 27 млрд.сўм миқдорида кўрсатилган бўлса, у тўғри акс эттирилган. Чунки 2017 йида ташкил топган корхона АВлар қийматини 2017 йилда қайта баҳоламайди.

Корхона қайта баҳолашни, айтайлик, 2018 йилнинг 1 январь ҳолатига ўтказадиган бўлса, қайта баҳоланган қиймат 2018 йилнинг йиллик баланс ҳисоботида йил бошига акс эттирилади. Бунда 2017 йил учун молиявий ҳисоботнинг йил охиридаги АВнинг қиймати билан 2018 йил учун молиявий ҳисоботнинг йил бошидаги қиймати ўртасида фарқ мавжуд бўлади. Бу фарқни баланс ҳисоботига илова қилинадиган тушунтириш хатида ёритиб бериш лозим.

Показать ответ

Юридик шахсларга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловлар бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби Адлия вазирлигида 2005 йил 2 апрелда 1463-сон билан рўйхатга олинган Низомда белгиланган.

Имтиёзларни қўллаш натижасида бўшаган маблағлардан мақсадли фойдаланиш назарда тутилган бўлса, улар 8840-"Мақсадли ишлатиш билан солиқ имтиёзлари" счётида ҳисобга олинади. Мазкур счётда ҳисобга олинган суммаларни ҳисобдан чиқариш юқорида кўрсатилган Низимнинг 9-бандида кўрсатилган (АВда 02.04.2005 да 1463-сон билан рўйхатга олинган Низомнинг 2-параграф 9-бандига қаранг).

Мақсадли фойдаланиш назарда тутилмаган имтиёзлар балансда эмас, балансдан ташқаридаги счётда акс эттирилади (АВда 02.04.2005 да 1463-сон билан рўйхатга олинган Низомнинг 3-параграфига қаранг).

АВда 13.06.2017 й. 2697-1-сон билан рўйхатга олинган МВ, ТСВ, ИВ, ДСҚ, ДБҚларнинг Қарори чиққунига қадар юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, ягона солиқ тўлови ва мол-мулк солиғи бўйича имтиёзларни қўллаш натижасида бўшаган маблағлар қуйидаги мақсадларга йўналтирилиши лозим бўлган:

  • янги ишлаб чиқаришларни ташкил этишга, фаолият кўрсатаётган ишлаб чиқаришларни кенгайтириш, реконструкция қилиш, модернизациялашга;
  • техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашга;
  • сифатни бошқариш тизимини жорий этиш;
  • маҳаллийлаштириладиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун зарур бўлган хом ашё ва материаллар сотиб олишга;
  • маҳаллийлаштириш дастурини амалга оширишга жалб қилинган корхоналарнинг муҳандис-техник ходимларини рағбатлантиришга.

АВда 13.06.2017 й. 2697-1-сон билан рўйхатга олинган МВ, ТСВ, ИВ, ДСҚ, ДБҚларнинг Қарорига мувофиқ, маҳаллийлаштириш дастурига кирган корхоналар учун берилган солиқ имтиёзларидан мақсадли фойдаланиш шарти бекор қилинган. Яъни, ушбу қарор чиққанидан эътиборан мазкур имтиёзларни қўллаш натижасида бўшаган маблағлардан мақсадли фойдаланиш назарда тутилмаган деб ҳисобланади. 

Показать ответ

Импорт қилинган материаллар таннархига материалларнинг шартнома қиймати ва уларни харид қилиш билан боғлиқ бўлган барча харажатлар киритилади (божхона тўловлари, декларант ва транспорт хизмати учун тўлов, сертификациялаш билан боғлиқ харажатлар ва бошқалар).

Батафсил маълумот олиш учун қуйидаги қонун ҳужжатлари билан танишиб чиқишни тавсия этамиз:

Показать ответ

Жамоат ишларига жалб этилаётган жисмоний шахслар Жамоат ишлари жамғармаси маблағларидан олинган даромадлар бўйича жисмоний шахсларнинг даромад солиғи (ЖШДС) дан озод қилинадилар, шунингдек бу даромад ягона ижтимоий тўловга (ЯИТ) тортилмайди (Президентнинг 12.09.2017даги ПҚ-3268 сонли қарори 7-банди). Суғурта бадаллари эса меҳнат ҳақининг 100 фоиз миқдоридан ушлаб қолинади (ВМнинг 05.10.2017даги 799-сон қарорига 3-илованинг 35-банди).

Жисмоний шахслар ВМнинг 2017 йил 5 октябрдаги №799 сонли қаририга мувофиқ жамоат ишларига жалб қилинганида улар билан буюртмачи-корхона ўртасида меҳнат шартномаси тузилади. Бунда ишчи қонун ҳужжатларида белгиланган ҳужжатларни, шу жумладан меҳнат дафтарчасини (МКнинг 80-моддаси), СТИР ва илгариги иш жойидан (агар йил давомида илгари бошқа жойда ишлаган бўлса) маълумотномани (СКнинг 186-моддаси) буюртмачи-корхонага топшириши лозим. Шундан кейин ЖШДС ҳисоблаб чиқариш ва ушлаб қолиш СКнинг 186-моддасига мувофиқ, имтиёзларни ҳисобга олган ҳолда, белгиланган ставкалар бўйича (Президентнинг 29.12.2017 йилдаги ПҚ-3454 қарорига 8-илова) амалга оширилади. ШЖБҲР (ИНПС)га бадаллар белгиланган тартибда, яъни ҳисобланган ЖШДС суммасидан ЖШДС солинадиган даромаднинг 2 фоизи миқдорида ушлаб қолинади (АВда 06.10.2005 да 1515-сон билан рўйхатга олинган Низомнинг 3-банди, 29.12.2017даги ПҚ-3454 сонли қарорнинг 6-банди).

Масалан, ишчи йил бошидан ҳеч қаерда ишламаган,февраль ойида буюртмачи-корхонада биринчи бор жамоат ишларига жалб қилинган бўлса ва унга февраль ойи учун жами 1 000 000 сўм иш ҳақи ҳисобланса (50% корхона ҳисобидан, 50% Жамғарма ҳисобидан):

  • ЖШДС 500 000 минг сўмдан ҳисобланади (1 000 000 – 500 000), солиқ суммаси эса 11 664 сўмни ташкил этади ((500 000 - 344 480) х 7,5 %);
  • ШЖБҲРга бадаллар 3110 сўм ((500 000 - 344 480) х 2%);
  • Суғурта бадаллари 80 000 сўм (1 000 000 х 8%);

ЯИТ солинадиган база сифатида иш ҳақининг корхона ҳисобидан тўланадиган қисми (юқоридаги мисолда 500 000 сўм) олинади. Бунда ЯИТнинг минимал миқдори ва тўланадиган миқдори умумбелгиланган тартибда ҳисобланади (АВда 2010 йил 13 апрелда 2095-сон билан рўйхатга олинган Низом).

Показать ответ

Корхона товарларни (маҳсулотини) ўз ишчиларига текинга ёки таннархидан паст баҳода бериши қуйидаги ҳужжатлар билан расмийлаштирилади:

  • Корхона раҳбарининг буйруғи;
  • Қабул қилиш-топшириш тўғрисидаги ҳужжат.

Ишчиларни озиқ-овқат билан таъминлаш, уларга совғалар бериш ҳам юқоридаги ҳужжатлар билан расмийлаштирилади.

Буйруқда товарларни ходимларга бериш шартлари кўрсатилиши лозим (текинга; таннархи бўйича 50 фоизини ходимларнинг маблағлари ҳисобидан қоплаш шарти билан; ва ҳоказо), ундан ташқари юзага келиши мумкин бўлган солиқ оқибатларини эътиборга олиш керак (масалан, СКнинг 179-моддаси).

Қабул қилиш-топшириш тўғрисидаги ҳужжатда ҳисобварақ-фактурада акс эттирилиши мажбурий бўлган реквизитлар бўлиши лозим (СКнинг 222-моодаси).

Товарлар (тайёр маҳсулот) ўз ишчиларига текинга ёки таннархидан паст баҳода берилилса, бундан кўрилган зарар солиқ солинадиган базага киритилади (СКнинг 355, 130, 199-моддалари). Ундан ташқари, маҳсулот (товар) ходимларга текинга ёки таннардан паст баҳода берилганида юзага келадиган салбий тафовут ходимнинг моддий наф тарзидаги даромади ҳисобланади ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига (ЖШДС) тортилади (СКнинг 177-моддаси). Жисмоний шахсларнинг моддий наф тарзидаги даромади ЯИТга тортилмайди улардан ПЖга мажбурий суғурта бадаллари ушлаб қолинмайди (СКнинг 306-моддаси).

Бухгалтерия ўтказмалари (проводкалар).

Маҳсулотни (товарни) ходимларга текинга бериш

 Операция мазмуни

 Дт

 Кт

 сумма (сўм)

 Маҳсулот (товар) таннархи ҳисобдан чиқариш

9220 Бошқа активларнинг чиқиб кетиши

2810 Тайёр маҳсулот ёки

2910 Товарлар

1 000

 Маҳсулот (товар) ишчига берилди (ходимга даромад ҳисоблаб ёзилди ва зарар тан олинди)

9430 Бошқа операцион харажатлар

6710 Иш ҳақи бўйича ҳисоблашишлар

1 000

 Маҳсулот (товар) чиқиб кетиши акс эттирилди

4790 Ходимларнинг бошқа қарзлари

9220 Бошқа активларнинг чиқиб кетиши

1 000

 Ходимнинг қарзи ҳисобдан ўчирилди

6710 Иш ҳақи бўйича ҳисоблашишлар

4790 Ходимларнинг бошқа қарзлари

1 000

 Маҳсулотни (товарни) ходимларга таннархидан паст баҳода бериш (сотиш)

 Операция мазмуни

 Дт

 Кт

 сумма (сўм)

 Маҳсулот (товар) ходимларга берилди ва даромад тан олинди

4790 Ходимларнинг бошқа қарзлари

9010 ТМ сотишдан даромад

ёки

9020 Товар сотишдан даромад

500

 Маҳсулотнинг таннархи ҳисобдан олинди

9110 Сотилган маҳсулот таннархи

ёки

9120 Сотилган товар таннархи

28 10 Тайёр маҳсулот

1 000

 Ходимларга даромад ҳисобланди

4790 Ходимларнинг бошқа қарзлари

6710 Иш ҳақи бўйича ҳисоблашишлар

500

 Ходимнинг қарзи ҳисобдан чиқарилди

6710 Иш ҳақи бўйича ҳисоблашишлар

4790 Ходимларнинг бошқа қарзлари

1 000

ҚҚС тўловчилари учун текинга берилган маҳсулотнинг таннархидан келиб чиқиб ҚҚС суммаси аниқланади ва ҳисоблаб ёзилади.

Ходимлар бепул озиқ-овқат билан таъминланганда, озиқ-овқатнинг қиймати ходимларнинг компенсация тўловлари тарзидаги даромади ҳисобланади ва ЖШДСга тортилади (СКнинг 174-моддаси).

Бунда қилинадиган проводкалар қуйидагича бўлиши мумкин:

Операция мазмуни

Счётлар корреспонденцияси

Дт

Кт

Озиқ-овқат сотиб олинди

1090 Бошқа материаллар

6000 Тўланадиган счётлар

6000 Тўланадиган счётлар

5110 Ҳисоб-китоб счёти

ёки

 

1090 Бошқа материаллар

5010 Кассадаги пул маблағлари

Озиқ-овқат ходимларга берилди

4790 Ходимларнинг бошқа қарзлари

1090 Бошқа материаллар

Харажат тан олинди ва ходимларга даромад ҳисобланди

9430 Бошқа харажатлар

6710 Ходимларга ҳисобланган меҳнат ҳақи

6710 Ходимларга ҳисобланган меҳнат ҳақи

4790 Ходимларнинг бошқа қарзлари

Жисмоний шахсларнинг компенсация тарзидаги даромадлари ЯИТга тортилади ва улардан мажбурий суғурта бадаллари ушлаб қолинади (СКнинг 306-моддаси).

Солиқ даври мобайнида  энг кам иш ҳақининг олти баравари миқдоригача бўлган қийматдаги ходимларга берилган совғалар (СКнинг 179-моддаси 14 банди), шунингдек СКнинг 178-моддаси 16-бандидаги ҳолларда ходимларга берилган моддий ёрдам қиймати солиқ даври учун энг кам иш ҳақининг ўн икки бараваригача миқдорда ЖШДСга тортилмайди (СКнинг 179-моддаси 14 банди).

Ходимлар учун сотиб олинган янги йил совғалари 1090 “Бошқа материаллар” счётининг дебети бўйича кирим қилинади. Совғалар тарқатилганида, йил давомида берилган совғасининг қиймати (ҳар бир ходим бўйича алоҳида) ЭКИҲнинг олти бараваридан ошиб кетмаса, қуйидаги бухгалтерия ўтказмалар қилинади:

Операция мазмуни

Счётлар корреспонденцияси

Дт

Кт

Совға ведомость бўйича тарқатилди

4790 Ходимларнинг бошқа қарзлари

1090 Бошқа материаллар

94 30 Бошқа операцион харажатлар

4790 Ходимларнинг бошқа қарзлари

Солиққа тортиладиган бўлса (ЭКИҲнинг олти бараваридан ошган қисми):

Операция мазмуни

Счётлар корреспонденцияси

Дт

Кт

Совға ведомость бўйича тарқатилди

4790 Ходимларнинг бошқа қарзлари

1090 Бошқа материаллар

94 30 Бошқа операцион харажатлар

6710 Ҳисобланган иш ҳақи

6710 Ҳисобланган иш ҳақи

4790 Ходимларнинг бошқа қарзлари

Показать ответ

Банкдан олинган кредит бухгалтерия ҳисобида узоқ муддатли кредиторлик қарзи ёки қисқа муддатли кредиторлик қарзи сифатида акс эттирилади.

Операция мазмуни

Счётлар корреспонденцияси

Дт

Кт

Кредит ажратилди (пул маблағи келиб тушди)

5110 Ҳисоб-китоб счёти

6810 Қисқа муддатли банк кредитлар

5500 Банкдаги махсус счётлар

7810 Узоқ муддатли банк кредитлари

(маблағ қайси ҳисобрақамга тушишига қараб)

(кредитни қайтариш муддатига қараб)

Узоқ муддатли кредиторлик қарзининг жорий қисми ажратилди (банк кредити узоқ муддатли, яъни 12 ойдан ортиқ бўлса)

7810 Узоқ муддатли банк кредитлари

6950 Узоқ муддатли мажбуриятлар - жорий қисми

Кредит бўйича фоизлар ҳисобланди

9610 Фоизлар кўринишидаги харажатлар

6920 Ҳисобланган фоизлар

Кердит бўйича асосий қарз суммаси ва ҳисобланган фоизлар қайтарилди:

 

 

 

 

 

5110 Ҳисоб-китоб счёти

 1. Асосий қарз суммасига

6810 Қисқа муддатли банк кредитлар

 

6950 Узоқ муддатли мажбуриятлар - жорий қисми

 

(кредитни қайтариш муддатига қараб)

 

2. Ҳисобланган фоизлар суммасига

6920 Ҳисобланган фоизлар

5110 Ҳисоб-китоб счёти

Кредит бўйича фоизлар ҳисоби 24-сон БҲСМ “Қарзлар бўйича харажатлар ҳисоби”га мувофиқ юритилади. Фоизлар ушбу БҲСМга мувофиқ капитализация қилинса, у ҳолда ҳисобланган фоизлар суммасига қуйидаги ўтказма қилинади:

Операция мазмуни

Счётлар корреспонденцияси

Дт

Кт

Ҳисобланган фоизлар капитализация қилинди

0800 Капитал қўйилмалар

6920 Ҳисобланган фоизлар

Банкдан олинган кредит ҳисобига кейинчалик сотиш мақсадида уй-жой қурилишида ҳисоб юритиш масалалари бўйича батафсил маълумот “Солиқ ва божхона хабарлари” газетасининг 2015 йил 23 июнда чиққан 25-сонидаги “Қуриб битказилди, энди ҳисобга олиш керак” номли мақолада ёритилган. Ушбу мақола билан қуйидаги манба орқали танишиб чиқишингиз мумкин:

https://gazeta.norma.uz/uz/?paper=sbx&issue=11294

Показать ответ

Сотиб олинган эҳтиёт қисмлар 4-сон БҲСМ ва 21-сон БҲСМга асосан 1040 “Эҳтиёт қисмлар” счётининг дебети бўйича ҳисобга олинади.

Асосий воситани (АВ) таъмирлаш (жорий, ўртача, капитал) учун ишлатилган эҳтиёт қисмлар қиймати таъмирлаш амалга оширилган пайтда харажатлар таркибига киритилади (5-сон БҲСМ).

Операция мазмуни

Счётлар корреспонденцияси

Дт

Кт

Эҳтиёт қисм ишлаб чиқариш мақсадларида фойдаланиладиган АВни таъмирлашга ишлатилса

2010 Асосий ишлаб чиқариш

1040 Эҳтиёт қисмлар

2300 Ёрдамчи ишлаб чиқариш

2500 Умумишлаб чиқариш

Ускуна корхонанинг қайси бўлимида ишлатилиши ёки ундан фойдаланиш хусусиятига қараб тегишли счёт дебети кўрсатилади (асосий ишлаб чиқариш, ёрдамчи ишлаб чиқариш, умумишлаб чиқариш).

Эҳтиёт қисм маъмурий ёки савдо мақсадларида фойдаланиладиган АВни таъмирлашга ишлатилса, давр харажатларига олиб борилади

9410 Савдо харажатлари

1040 Эҳтиёт қисмлар

ёки

9420 Маъмурий харажатлар

Айни ҳолатда ускуна (Карчер) асосий воситалар (АВ) таркибига кирмаган ва инвентарь сифатида ҳисобга олинган бўлиши мумкин. Лекин шундай бўлган тақдирда ҳам ўтказмаларлар юқорида кўрсатилгани каби қилинади. 

Показать ответ

Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган икки юридик шахс ўртасида хорижий валютада тузилган шартнома экспорт шартномасига тенглаштирилмайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26 март 2012 йилдаги ПҚ-1731-сонли Қарорига мувофиқ маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга Ўзбекистон худудида ўз маҳсулотини етказиб бериш бўйича шартномаларни хорижий валютада тузиш ҳуқуқи берилган. Лекин унда Ўзбекистон Республикаси норезидентлари билан тузилган шартномалар назарда тутилган (ПФ-1731-сонли Қарорнинг 5-банди).

Шуни эслатиб ўтамизки, Президентнинг 2017 йил 2 сентябрдаги ПФ-5177 сонли Фармонининг 3-бандига асосан, Ўзбекистон худудида товарлар, ишлар, хизматлар учун нархлар ва тарифлар фақат миллий валютада белгиланади. Шунинг учун мазкур Фармон чиққунига қадар Ўзбекситон резиденти бўлган юридик шаслар билан хорижий валютада тузилган шартномаларнинг тегишли моддаларига ўзгариш киритиш ва нархларни миллий валютада қайд этиш лозим.

Показать ответ

Товар-моддий захираларни (шу жумладан дори воситаларини) ҳисобдан чиқариш учун таъсисчиларнинг далолатномаси ёки қарори керак эмас.

Товарларнинг яроқсиз ҳолга келганлиги асосан инвентаризация ўтказиш жараёнида маълум бўлади. Бундай ҳолларда БҲМС-19 “Инвентаризация ташкил этиш ва ўтказиш”да кўрсатилган тартибда яроқсиз товарлар хужжатлаштирилади.

Аммо, дори воситалани ҳисобдан чиқаришга қонун хужжатлари алоҳида талаблар белгиланган.

Қўллаш учун яроқсиз (шу жумладан муддати тугаган) дори воситалари ва тиббий буюмлар Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда муомаладан чиқарилиши ва йўқ қилиниши лозим (ЎзР ОМ 1997 йил 25 апрелда тасдиқлаган “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги 415-I сонли Қонун, 23-модда). Бундай дори воситалари ва тиббий буюмларни муомаладан чиқариш ва йўқ қилиш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Низомда белгиланган (Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сон қарорига 3-илова).

Ушбу Низомга асосан, яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларни муомаладан чиқариш ва йўқ қилиш учун корхона раҳбарининг буйруғи билан махсус Комиссия тузилади. Комиссия таркибига Низомнинг 16-моддасида кўрсатилган ташкилотлар вакиллари кириши шарт, яъни бундай ишлар ўзга ташкилотлар иштирокида амалга оширилади.

Қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмлар белгиланган тартибда йўқ қилингандан сўнг Комиссия томонидан мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ далолатнома тузилади. Ушбу далолатнома товарларни бухгалтерия ҳисобидан чиқариш учун асос бўлиб хизмат қилади.

Показать ответ

Хорижий валютада ифодаланган активлар ва мажбуриятларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш учун улар миллий валютага (сўмга) қайта ҳисобланади (22-сон БҲМС “Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятларнинг ҳисоби”). Импорт контракти бўйича кредиторлик қарзи бухгалтерия ҳисобида қайта баҳолаш натижасида юзага келадиган курс фарқини ҳисобга олган ҳолда акс эттирилади.

Масалан, импорт контракти бўйича 1000 АҚШ долларига хом ашё олиб кирилган, бунда МБ курси – 1 АҚШ доллари =8100 сўм бўлган, миллий валютада 8 100 000 сўмни ташкил этади (1000 х 8100), яъни кредиторлик қарзи ушбу санада 8 100 000 сўмга тенг. Тўлов амалга оширилган санада (ёки ҳисобот даври охирида) МБ курси ўзгарди ва 8120 сўмни ташкил этди. Қайта баҳолаш тўловни ҳисобда акс эттиришдан олдин (ёки ҳисобот тузишдан олдин) амалга оширилади. Қайта баҳолаш натижасида кредиторлик қарзи (1000 АҚШ доллари) 8 120 000 сўмни ташкил этади (1000 х 8120), курс фарқи 20 000 сўм (8 120 000 – 8 100 000).

Хорижий валютадаги операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби Адлия вазирлигида 2004 йил 17 сентябрда 1411-сон билан рўйхатга олинган Низомда батафсил баён этилган. Мазкур Низомда шартли мисол ҳам келтирилган.

Баланснинг хорижий валютадаги моддаларини (активлари ва мажбуриятларини) қайта баҳолаш хорижий валютада операциялар содир этилган санада, шунингдек ҳисобот даври охирида (ёки ой охирида) амалга оширилади.

Валюта счётлари (яъни баланснинг валюта моддалари) бўйича ижобий курс фарқининг салбий курс фарқидан ошган қисми “бошқа даромадлар” сифатида қаралади ва солиққа тортилади (СКнинг 132, 355-моддалари). Яъни, масалан ЯСТ тўловчисида ҳисобот даврида ижобий курс фарқи 10 000 сўмни, салбий курс фарқи эса 6 000 сўмни ташкил этса, улар орасидаги фарқ – 4 000 сўм (10 000 – 6 000) солиққа тортилади. Ушбу сумма ЯСТ ҳисоб-китобига 2-илова (бошқа даромадлар)нинг 140 сатрида акс эттирилиб, солиқ солинадиган базага қўшилади. Ижобий курс фарқи салбий курс фарқидан ошиб кетмаса, солиқ солинадиган сумма юзага келмайди. Аммо салбий курс фарқи ошиб кетган тақдирда, ушбу ошиш солиқ солинадиган базани камайтирмайди.

Қўшимча маълумотларни қуйидаги манбалардан олишингиз мумкин:

https://vopros.norma.uz/question/6852

https://vopros.norma.uz/question/7173

Показать ответ

Молиявий инвестициялар ҳисобини юритишда 12-сон БҲМС “Молиявий инвестицияларни ҳисобга олиш”, 8-сон БҲМС “Жамланган молиявий ҳисоботлар ва шуъба хўжалик жамиятларига сармояларни ҳисобга олиш”, 21-сон БҲМС “Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлари режаси”ларга риоя қилиш лозим.

Инвестиция қилиш учун аввал аванс ўтказилиб, кейин уставга ўзгаришлар давлат рўйхатидан ўтса:

Операция мазмуни

Дт

Кт

Аванс ўтказилди

48 90 "Бошқа дебиторлар қарзлари"

51 10 "Ҳисоб-китоб счёти"

Уставга киритилган ўзгариш давлат рўйхатидан ўтказилди

06 10 - 06 90 "Узоқ муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётлар"

69 90 "Бошқа мажбуриятлар"

69 90 "Бошқа мажбуриятлар"

48 90 "Бошқа дебиторлар қарзлари"

Юридик шахснинг таъсис ҳужжатларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва қайта ўтказиш масалалари Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ тартибга солинади. Унга асосан, таъсисчилар ўзгарганида уларни давлат рўйхатидан ўтказиш, таъсисчилар томонидан бундай ўзгатиш тасдиқланган пайтдан (ёки бундай битим амалга оширилган пайтдан) бошлаб 30 кун мобайнида амалга оширилиши шарт (Низомнинг 7-иловаси). Саволнинг мазмунига қараганда сотилаётган корхона устав фондининг 100 фоизи сотиб олаётган корхонага ўтган, яъни айни ҳолда корхона сотилган, чунки топшириш далолатномаси орқали таъсис ҳужжатлари, муҳр ва бошқалар берилмоқда. Мазкур ҳолатда ўзгаришларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун сотиб олувчи корхона ваколатли шахсни тайинлаши керак.

Агар ҳисобот даврининг охирги санаси устав фондидаги улуши сотилаётган корхонани топшириш далолатномаси имзоланган пайт билан таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгаришлар давлат рўйхатидан ўтган пайт ўртасига тўғри келиб қолса, 0600 "Узоқ муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётлар" ўрнига вақтинчалик 4890 “Бошқа дебиторлик қарзлари” счётини қўллаш мумкин. Бунда инвестиция қилинган суммани сотиб олинган корхонанинг инвестиция қилувчи корхона олдидаги дебиторлик қарзи сифтида 4890 “Бошқа дебиторлик қарзлари” счётида акс эттирилади. Ўзгаришлар давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин эса 0600 "Узоқ муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётлар"га ўтказилади:

Операция мазмуни

Дт

Кт

Аванс ўтказилди

48 90 "Бошқа дебиторлар қарзлари" (сотувчи корхона)

51 10 "Ҳисоб-китоб счёти"

Топшириш далолатномаси имзоланди

48 90 "Бошқа дебиторлар қарзлари" (сотилган корхона)

48 90 "Бошқа дебиторлар қарзлари" (сотувчи корхона)

Уставга киритилган ўзгариш давлат рўйхатидан ўтказилди

06 10 - 06 90 "Узоқ муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётлар"

69 90 "Бошқа мажбуриятлар"

69 90 "Бошқа мажбуриятлар"

48 90 "Бошқа дебиторлар қарзлари" (сотилган корхона)

Мазкур саволнинг иккинчи қисмида аниқ маълумотлар келтирилмаган. Сотиб олувчи корхона инвестиция қилган маблағини нима учун айнан сотилган корхонадан ва қандай шарлар асосида қайтариб олмоқда? Бундай ҳолларда қилинадиган бухгалтерия ўтказмалари маблағ нима учун, ким томонидан қайтарилиши, қайтариш шартлари ва ҳ.к.ларга боғлиқ бўлади. Масалан, устав фондини камайтириш ёки хусусий капиталнинг бошқа ҳисобига қайтарилса, шунга қараб тегишли ўтказмалар қилинади. Ушбу саволга аниқроқ жавоб бериш учун тўлиқ маълумотга эга бўлишимиз керак.

Показать ответ

Олинадиган фоизлар (шу жумладан банкга қўйилган омонатлар бўйича олинадиган фоизлар) юридик шахснинг (шу жумладан бюджет ташкилотининг) бошқа даромадлари ҳисобланади (СКнинг 132-моддаси 14-банди). Фоиз кўринишидаги даромадларга тўлов манбаида солиқ солинади (СКнинг 156-моддаси). Яъни, фоиз тўлаётган ташкилот (айни ҳолда банк) солиқ ушлаб қолади. Фоизларни олувчи ташкилот (шу жумладан бюджет ташкилоти) томонидан фойда солиғининг ҳисоб-китоби амалга оширилганида, ҳисобланган фоиз суммаси ҳисоб-китобнинг тегишли сартида акс эттириш орқали ҳисобга олинади, яъни фойда солиғи тўлангунга қадар фойдадан фоиз суммаси чегириб ташланади (АВда 22.03.2013да 2439-сон б-н рўйх.олинган шакл). Натижада солиқ солинадиган фойда суммаси шу фоизлар суммасига камаяди.

Показать ответ

Ходимнинг юридик шахсдан оладиган даромади унинг аризасига биноан ушлаб қолиниши ва ушбу аризада кўрсатилган мақсадлар учун ўтказиб берилиши қонун томонидан таъқиқланмаган. Ходим ўз иш ҳақининг бир қисмини ёки тўлиқ миқдорда ушлаб қолиш (МКнинг 164-моддаси 1-қисми) ва фарзандининг ўқиши учун ўқув юртига (шу жумладан мактабга), шунингдек банкдан олган кредити бўйича қарзини сўндириш, коммунал тўловларини тўлаш ёки қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бирор-бир бошқа мақсадлар учун ўтказиб беришни сўраб, корхона раҳбарига ёзма мурожаат қилишга ҳақли. Бу тарзда иш ҳақини ўтказиб бериш ходимнинг иш ҳақи ўтказиб берилган мақсад бўйича солиқ имтиёзлари бор ёки йўқлигига боғлиқ эмас. Бундай масалаларни ходимнинг аризаси асосида ҳал қилиш мумкин.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика